23:17 Ота насиҳати. |
Ота насиҳати.
"Дунёга енди сал жиддийроқ қара. Давлат топмасанг ҳам, иймонни сақла! Дунё деб, болам деб қалби минг яра. " Отам айтди: "Ўғлим онангни асра!"
"Истаган истагинг қўлингга тутган, Салгина кечиксанг жон ҳалак кутган, Ҳаёти гаровда сизларни туққан. " Отам айтди: "Ўғлим онангни асра!"
"Қўлларингдан тутиб юргизган шудир. Турмасдинг, оёққа тургизган шудир. Кўрмаган дунёнгни кўргизган шудир. " Отам айтди: "Ўғлим онангни асра!"
"Чиқарди таълиминг тарбиянг, савод. Улғайтирди бўл деб комил бир авлод. Минг бор такрорлайман айтаман бод-бод. " Отам айтди: "Ўғлим онангни асра!"
"Кунларинг нурафшон айлаган офтоб. Тунларинг чароғон айлаган моҳитоб. Арзийди бир умр айласанг тавоф. " Отам айтди: "Ўғлим онангни асра!"
"Елиб югуради ким деб? Сен учун. Учиб улгуради ким деб? Сен учун. Жонин куйдиради ким деб? Сен учун. " Отам айтди: "Ўғлим онангни асра!"
"Бахтингни ўйлаган меҳрибонинг шу. Тарбиянг аввали нигоҳбонинг шу. Қадрла энг арзир қадрдонинг шу. "Отам айтди: "Ўғлим онангни асра!"
"Онадир дунёда энг улуғ аёл. Майли мендан хатто сўрама аҳвол. " Ўзи тўшакда-ю, ўзи хастаҳол. Отам айтди: "Ўғлим онангни асра!" Акбар Шоҳ. Зафаробод. Дилмурод Акбаров. +99 891 940 14 19 |
|
Всего комментариев: 2 | |||
| |||